Линклар

logo-print

SpaceX ширкатининг ​Dragon юк ташувчи фазо кемаси 11 февраль куни парашютлар ёрдамига Тинч океанига қўнди.

Бу ҳақда NASA АҚШ космик агентлиги маълум қилди.

Dragon капсуласи Халқаро фазо станциясидан Тошкент вақти билан тунги соат 12:10да ажраб чиқиб, бир неча соатларда Калифорния штати соҳилидан 418 километр узоқликда Тинч океани сувларига тушган.

Фазо станциясига керакли юк олиб чиққан Dragon кемаси ерга қарийб икки тонналик илмий тадқиқот натижалари ва жиҳозларни олиб тушгани хабар қилинмоқда.

Айни дамда Флорида штатида эсаётган кучли шамоллар SpaceX ширкати тарафидан ясалган кўп мартали Falcon ракетасининг учирилишига ҳалал бераётгани айтилмоқда.

Январь ойида Dragon юк кемасини фазога элтиб, ерга муваффақиятли қайтган Falcon бу сафар АҚШ ҳукуматининг иқлим ўзгаришларини кузатишга мўлжалланган космик обсерваториясини фазога олиб чиқади.

SpaceX 11 февраль куни кечроқ ракетани учиришга яна бир бор уриниб кўриши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG