Линклар

Минскда Украинада тинчлик ўрнатишга қаратилган сўнгги музокаралар бошлaнди


Чоршанба куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 8 лар атрофида Франция¸ Германия ва Россия ҳамда Украина раҳбарлари Беларус пойтхати Минскда яна бир тинчлик музокараларини бошлади.

Париж ва Берлин етакчилари ташаббуси билан ўтказилаëтган бугунги музокараларнинг Украина-Россия можаросини дипломатик йўл билан ҳал қилиш учун қолган энг сўнгги имкон экани айтилмоқда.

Минскка келиш арафасида Германия раҳбарлари¸ бу сўзлашувлардан бирор натижа чиқиши шубҳа остида экани¸ шундай бўлса-да¸ умид зарраси йўқ эмаслигини билдирди.

Матбуотга сиздирилган хабарларга кўра¸ бугунги тўртлик учрашувида муҳокама этиладиган келишувда ўтган йил сентябрида имзоланилган тинчлик келишуви шартларини бажариш¸ хусусан Украина шарқидан оғир артиллерияни олиб чиқиш¸ демилитаризация қилинган ҳудуд ташкил қилиш ва тинчлик ўрнатувчи кучларни жойлаштириш кўзда тутилган.

АҚШ президенти Барак Обама Украинага ҳарбий ëрдам бериш масаласи юзасидан узил-кесил қарор бериш Минскдаги музокаралар натижасига боғлиқ эканини таъкидламоқда.

АҚШ Конгрессида Украинага 1 миллиард долларлик ҳарбий-техникавий ëрдам беришга оид қонун лойиҳаси ҳозирланган ва бу лойиҳа тақдири ҳам бугунги Минск музокаралари якунига боғлиқ.

Айни пайтда¸ бугунги музокаралар арафасида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров¸ Киев ҳукуматини Минск сўзлашувида ўз позициясини қувватлаш мақсадида ҳарбий амалиëтларни кучайтираëтганликда айблади.

Украина расмийлари эса¸ Донецк вилоятидаги Дебальцево шаҳри атрофидаги жанглар кескинлашгани ва кейинги бир сутка давомида 19 украин аскари нобуд бўлиб¸ 80 га яқини жароҳатланганини билдирди.

XS
SM
MD
LG