Линклар

logo-print

Обама Конгрессга “Исломий давлат”га қарши махсус қўшин киритиш режасини тақдим этади


Айни кунларда Иордания ҳаво кучлари "Исломий давлат" истеҳкомларига фаол ҳужум уюштирмоқда.

Айни кунларда Иордания ҳаво кучлари "Исломий давлат" истеҳкомларига фаол ҳужум уюштирмоқда.

АҚШ президенти Барак Обама бугун мамлакат Конгрессига “Исломий давлат” террор гуруҳига қарши кураш режасини тақдим этади.

Режа келаси уч йил давомида “Исломий давлат” жанггариларига қарши кураш мақсадида чекланган сондаги қуруқлик қўшинлари киритишни кўзда тутади.

Махсус қуруқлик қўшинлари¸ режага мувофиқ¸ асосан мудофаа мақсадини кўзлайди ва уларнинг давомли қуруқлик ҳужумига кириши тақиқланади.

АҚШ ҳарбийлари ўтган йилнинг август ойидан бери Сурия ва Ироқнинг каттагина ҳудудларини ишғол қилиб¸ бу ерда Ислом номидан террор уюштираëтган “Исломий давлат” гуруҳига қарши тузилган халқаро коалицияга етакчилик қилмоқда.

Ҳозирда коалиция “Исломий давлат”га қарши фақат ҳаводан ҳужум уюштирмоқда.

АҚШ Конгрессининг Обама режасини 23 февраль куни муҳокама қилиши ва овозга қўйиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG