Линклар

Назарбоев Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларини “ваҳшийлик” деб атади


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШ ва ЕИ Россияга нисбатан жорий қилган иқтисодий санкцияларни “ваҳшийлик” деб атади. Бу санкциялар Қозоғистон иқтисодига ҳам жиддий зиëн еткизаëтганини айтган Остона раҳбари Марказий Осиë иқтисодини доллардан озод қилиш таклифини ўртага қўйди.

Вазирлар кабинети йиғилишида қилган бугунги чиқишида Назарбоев¸ Россия ва Қозоғистоннинг ҳозирги иқтисодий қийинчиликдан шараф билан чиқа олишига ишонишини айтди.

Бугунги баëнот Назарбоевнинг Украина-Россия можаросига нисбатан позицияси ўзгаргани аломати сифатида талқин этилмоқда.

Ўтган ойлар давомида Назарбоев Россиянинг Украинадаги ҳатти-ҳаракатларига танқидий муносабат билдириб келаëтган эди.

Россия рублининг доллар ва еврога нисбатан қулаши ва бунинг ортидан бошланган молиявий-иқтисодий инқироз Москва етовидаги Евроосиë иқтисодий иттифоқига қўшилган қозоқ иқтисодига ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Шу муносабат билан Назарбоев бугунги баëнотида Марказий банкка қозоқ иқтисодини доллардан озод қилишга¸ қозоғистонликларни эса¸ ўз долларларини қозоқ тангасига алмаштиришни тавсия қилди.

Айни пайтда қозоқ президенти ўз халқини тўй ва ҳашамларга пул сарфлашни тўхтатиб¸ белни қаттиқроқ боғлашга¸ шунингдек¸ импорт моллар ўрнига маҳаллий маҳсулотларни сотиб олишга ўтишга чақирди

XS
SM
MD
LG