Линклар

Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича дунёдаги еттинчи ўринни эгалламоқда. Gold United States Geological Survey ташкилоти ҳисоботида мана шу ҳақда айтилади. Ташкилотнинг билдиришича, 2014 йилда Ўзбекистонда 102 тонна олтин қазиб олинган.

Ўтган йили Хитой 450 тонна кўрсаткич билан етакчига айланди. Иккинчи ва учинчи ўринларни 270 тонна олтин қазиб олган Австралия, 245 тонна олтин қазиб олган Россия эгаллаган. Ўзбекистон рўйхатда Канада (160 тонна), Жанубий Африка Республикаси ва Перу (150 тонна)дан кейинги ўринни эгаллаган.

Ташкилот ҳисоботида қайд этилишича, олтин қазиб олишнинг ўсиши асосан Хитой, Россия, Канада, Австралия ва Доминикан Республикасида кузатилди. Перу, Танзания, Жанубий Африка ва АҚШда эса олтин қазиб олиш кўрсаткичи пасайган.

XS
SM
MD
LG