Линклар

logo-print

Сараевода “Исломий давлат” гуруҳига одам ёллаганликда айбланаётган босниялик имом Ҳусайн Бошноққа нисбатан суд жараёни бошланди.

Имом 2014 йилнинг сентябрида қамоққа олинган эди. Расмийлар Хусайн Бошноқ 2013-2014 йил давомида “Исломий давлат” гуруҳига одам ёллагани ва Интернетда YouTube портали орқали одамларни “жиҳод” қилишга чақиргани учун айбланаётганини билдирган.

Тергов материалларида айтилишича, Ҳусайн Бошноқ камида олти одамни Сурияга жиҳодга жўнатган ва уларнинг ҳаммаси жангларда ҳалок бўлган. Айрим маълумотларда эса Бошноқ Сурияга жўнатган жангарилар ҳаёт экани ҳақида айтилади. Терговчилар Ҳусайн Бошноқ ўз хизматлари учун араб давлатларидан катта миқдорда пул олганини иддао қилаётир.

Маълумотларга қараганда, сўнгги уч йил мобайнида 180 босниялик мусулмон “Исломий давлат” гуруҳига қўшилган. Уларнинг 50 нафари ватанига қайтиб келган, 20 нафари эса жангларда ўлдирилган.

XS
SM
MD
LG