Линклар

logo-print

АҚШ президенти Барак Обама Конгрессдан “Исломий давлат” террор гуруҳига қарши куч ишлатишга рухсат берилишини сўради.

11 феврал куни Обама томонидан Конгрессга тақдим этилган “Исломий давлат”га қарши кураш режасида Ироқ ва Сурияда пиёда қўшинлар жойлаштирилиши назарда тутилмаган.

Режада “Исломий давлат”га қарши ҳарбий амалиётлар уч йил давомида ўтказилиши, лозим топилса мазкур муддат узайтирилиши қайд этилган. Режада амалиётлар ўтказиладиган географик ҳудудлар айтилмаган.

Ўтган йилнинг августидан бошлаб Қўшма Штатлар етакчилигидаги “Исломий давлат”га қарши коалиция жангариларнинг манзилларига ҳаводан зарбалар бериб келмоқда.

XS
SM
MD
LG