Линклар

logo-print

Украина, Россия, Германия ва Франция лидерлари Минскда музокара ўтказмоқда


Украина, Россия, Германия ва Франция лидерлари Минскда Украина шарқида 10 ойдан бери давом этаётган жангларни тўхтатиш юзасидан музокара ўтказмоқда.

Украина раҳбари Петро Порошенко чоршанба куни Белорусь президенти Александр Лукашенка билан қисқа учрашувда Минск музокараси Украинада тинчлик ўрнатиш йўналишидаги сўнгги имконият эканини айтди. Порошенкога кўра, учрашув иштирокчилари муросага кела олмаса, Донбассдаги вазият янада кескинлашиб, назоратдан чиқиб кетиши мумкин.

Айни пайтда Минскда Россия, Украина ва ЕХҲТ иштирокидаги Украина шарқида ўқ отишни тўхтатиш юзасидан муроса гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ҳам бўлиб ўтди.

XS
SM
MD
LG