Линклар

logo-print

Россия Олий суди 11 февралда Мордовия республикасидаги мактабларда ўқувчи қизларга ҳижоб кийишнинг тақиқланиши тўғрисидаги қарорни қонуний деб топди.

Мордовия ҳукумати 2014 йилнинг май ойида мактабларда ҳижоб кийишни тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилган эди. Шундан сўнг маҳаллий мусулмонлар мазкур қарорни ноқонуний деб топиш илтимоси билан судга мурожаат қилган.

Россияда ҳижоб кийиш биринчи бўлиб Ставропол ўлкасида тақиқланган эди. Ҳуқуқ фаоллари бундай қарорларни ўқувчилар ҳуқуқини бузиш сифатида баҳоламоқда.

Россия Бош муфтийси Талгат Тожиддин балоғатга етмаган қизларга ҳижоб ўраш шарт эмаслиги ҳақида айтган эди. Россия Муфтийлар кенгаши раиси Равил Гайнутдин эса бунга қарши фикр билдириб, мактабларда ҳижобнинг тақиқланиши диндор қизларнинг мактабада ўқиши ва тенгдошлари билан мулоқот қилишини оғирлаштиришини айтган.

XS
SM
MD
LG