Линклар

logo-print

Минскда Украина, Германия, Франция ва Россия президентларининг Украина шарқида барқарорликни тиклаш масаласига бағишланган музокаралари якунланди.

Кеча бошланиб бугун ниҳоясига етган музокаралар 14 соатга чўзилди.

Ройтерс агентлиги музокаралар натижасида тайёрланган ҳужжатда томонлар 14 февралдан ўқ отишни тўхтатишга рози бўлиши мумкинлиги қайд этилгани ҳақида хабар тарқатди. Томонлар, шунингдек, оғир ҳарбий техникани жанг бўлаётган ҳудудлардан олиб чиқиб кетиш, демилитация ҳудудини яратиш, хорижий ҳарбийларни жангоҳлардан чиқариш ҳақида келишиб олган.

Аввалроқ Украина президенти Петро Порошенко Минскда ўтаётган музокаралардаги танаффус пайтида журналистларга “Россиянинг музокаралардаги позициясини мутлоқ қабул қилиб бўлмайди”, деб баёнот берган эди.

Франция президенти Франсуа Олланд, Германия канцлери Ангела Меркел бугун Минскда қўшма матбуот анжумани ўтказишларини билдирган.

XS
SM
MD
LG