Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:17

Меҳнат муҳожири: Совуқда музлаб қолган растворни эритаяпмиз


"Мана биз Россияда қанақа ишлаймиз совуқда. Мен 23 ëшдаман. Бу ерга 18 ёшимда келганман. Ўрислар бу ерда ўзбекларга қул деб лақаб қўйиб олган. Қачонгача чидаймиз? Ўз юртимизда бемалол юриб нонимизни топиб юролмаймизми энди бир умрга?

Совуқда раствор музлаб қолади. Тагига ўт ёқип эритамиз. Бир кубметр қуйсак 1500 рубл беради. 3 кишига 500 рублдан тўғри келади.

Хор бўлиб кетдику ўзбек халқи. Ўзбек деса биров менсимай қўйди. Паст одам ўрнида кўради.

Хуллас шунақа. Энди бир иложини қилмаса бўлмайди. Бунака юриш ярашмайди бизга. Менинг ҳам ўқигим¸ ўз юртимда ишлагим келади. Ўқишга ҳозир дунёнинг пули кетади. Қаердан оламан унака пулни?"

XS
SM
MD
LG