Линклар

logo-print

Украина шарқида 15 февралдан ўт очиш тўхтатилиши хабар қилинди


Украина, Россия, Франция президентлари ва Германия канцлери ўртасида 12 февралга ўтар тунда Украинадаги вазиятни изга солиш юзасидан Минскда ўтказилган музокаралар ниҳоясида томонлар Донбассда ўт очишни 15 февралдан тўхтатиш тўғрисидаги келишувга эришдилар.

Бу ҳақда Россия президенти Путин баёнот берди.

Путинга кўра, жанг ҳаракатлари кечаётган ҳудуддан оғир қуролларни олиб чиқиш ўт очиш тўхтатилганидан сўнг икки кундан кўп бўлмаган муддатда бошланиши ҳамда 14 кун ичида тугаши лозим.

Айни пайтда, Путиннинг баёнотидан бироз олдин Украина президенти Порошенко Минск сўзлашувларида “хушхабар” юз бермагани тўғрисида баёнот берди. Бироқ у келишувга эришишга умид борлигини ҳам айтиб ўтди.

“Нормандия тўртлиги”- Петро Порошенко, Владимир Путин, Франсуа Олланд ва Ангела Меркеллар ўртасидаги сўзлашувлар чоршанба оқшомида бошланиб, бугун эрталаб якунига етди.

XS
SM
MD
LG