Линклар

logo-print

12 февралга ўтар тунда Украинадаги вазиятни изга солиш юзасидан Минскда ўтказилган музокаралар якунида Украина, Россия, Франция президентлари ва Германия канцлери Минск келишувларини ижро этишга оид чоралар мажмуини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги декларацияни маъқулладилар.

Ҳужжат Донбассдаги вазиятни барқарорлаштириш Алоқа гуруҳи томонидан 12 февраль куни қабул қилинди.

“Нормандия тўртлиги” маъқуллаган декларацияда Донбассда ўт очишни 15 фералдан тўхтатилиши;

жанг ҳаракатлари кечаётган ҳудуддан оғир қуролларни олиб чиқиш ўт очиш тўхтатилганидан сўнг икки кундан кўп бўлмаган муддатда бошланиши ва 14 кун ичида тугаши ва бошқа муҳим чоралар белгилаб қўйилган.

Ўзларини Донецк халқ республикаси ва Луганск халқ республикаси, деб эълон қилган тузилмалар раҳбарлари Александр Захарченко ва Игорь Плотницкийлар “Нормандия тўртлиги” маъқуллаган ҳужжатни имзоладилар.

XS
SM
MD
LG