Линклар

Халқаро валюта жамғармаси Украинага йирик молиявий ёрдам ажратади


ХВЖ идорий директори Кристин Лагард

ХВЖ идорий директори Кристин Лагард

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва Украина ўртасида бу мамлакатнинг молиявий секторини қутқариш режаси доирасида умумий қиймати 40 миллиард долларли ёрдамнинг бир қисми ўлароқ 17 миллиард доллар ажратишга оид дастлабки келишувга эришилди.

ХВЖ раҳбари Кристин Лагарднинг баёнотига кўра, Жамғарма миссияси Киевда 12 февраль куни Украина ҳукумати билан 4 йилга мўлжалланган ёрдам пакети бўйича келишувга эришган.

Лагардга кўра, келишув ХВЖ директорлар кенгаши томонидан тасдиқланиши керак.

ХВЖ раҳбарининг айтишича, Украина ўзининг “кескин ислоҳотлари” учун бошқа манбалардан ҳам умумий қиймати 40 миллиард доллар миқдорида молияланади.

XS
SM
MD
LG