Линклар

Саратов областининг Энгельс шаҳрида яшаётган ўзбекистонлик 10 яшар Алфия Тожибоева сатҳи музлаган Волга дарёсига чўкаётган икки болани қутқариб қолди.

10 февраль куни юз берган бу воқеа тўғрисида Россиядаги ахборот воситалари хабар қилди.

Айтилишича, 7 яшар Даша ва 6 яшар Миша Тангиновлар юпқа муз устига чиққан пайтда Волга дарёсига қулаб тушган. Уларни тортиб олишга кўзи етмаган Алфия ўзини сувга отган ва чўкаётган болалар унинг устига тирмашиб сувдан чиқиб олган. Шундан сўнг Алфиянинг ўзи ҳам сувдан чиқиб олган.

Шамоллаган болалар шу кунда касалхонада эканлиги, уларнинг аҳволи хавф уйғотмаётгани хабар қилинди.

Энгельс шаҳри маъмурияти мардлик кўрсатган Алфия Тожибоевани муносиб тақдирламоқчи эканлиги хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG