Линклар

logo-print

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Куба расмийларидан бу коммунистик оролда масжид қуришга изн сўради.

Туркия президенти расмий сайтига кўра, бу масала Эрдўғоннинг 11 февраль куни Кубага ташрифи давомида кўтарилган.

Эрдўғонга кўра, Гаванада қурилажак масжид Истанбулнинг Ўртакўй мавзесидаги масжиднинг нусхаси бўлади.

Туркия раҳбарининг таклифига Куба расмийларининг жавоби қандай бўлгани ҳозирча номаълум.

1992 йилгача расман атеистик ҳисобланган Кубада халқининг мутлақ кўпчилиги ўзини католик насроний, деб билади.

Маълумотларга қараганда, Кубада бир неча юз мусулмон яшайди, холос.

XS
SM
MD
LG