Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:13

Тожикистонлик она Бағдодийдан қизини қайтаришни сўрамоқда


65 ёшли Майрам Олимова қизи ва неваралари бағрига қайтиши умиди билан яшамоқда.
65 ёшли Майрам Олимова қизи ва неваралари бағрига қайтиши умиди билан яшамоқда.

Кўлоблик 65 яшар онахон Майрам Олимова ўзини “Исломий давлат халифа”си деб эълон қилган Абубакр Бағдодийга мурожаат қилиб, 24 яшар қизи Гулрў Олимова ва 4,6,7 ёшли уч неварасини Тожикистонга қайтаришини сўради.

Майрам Олимованинг Озодлик мухбирига айтишича, қизи ва невараларини куёви Лойиқ Ражабов ўзи билан бирга Сурияга олиб кетган:

“Қизим ва невараларимни Россияда ишлаётган куёвим чақириб олган эди. Шу билан бедарак кетди. Икки ҳафта олдин қўнғироқ қилиб Сурияда эканлигини айтишди. Менинг куёвим билан ишим йўқ, қизим ва невараларимни қайтариб юборсин”, дейди онахон.

Гулрў Олимова
Гулрў Олимова

Йиғидан зўрға гапираётган онахон, қизи ҳаëтда қолган ёлғиз умиди эканлигини айтади:

“Қизим Сурияда эканлигини эшитганимдан сўнг тинчим йўқолди. Менинг тўрт ўғлим ва биттагина қизим бор, холос. Ўлганимда бошимда турадиган қизим бўлмаслигидан қўрқаман. Куёвимни ёмонламоқчи эмасман, лекин менга раҳми келиб қизим ва невараларимни қайтариб юборсин”, дейди Марям Олимова.

Кўлоблик 65 яшар онахоннинг "Исломий давлат" лидерига мурожаати
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:40 0:00

Онахоннинг 32 яшар куёви Лойиқ Ражабовнинг отаси Шерафкан Ражабовга кўра, ўғли Москвадан қўнғироқ қилиб, оиласини зудлик билан ўз олдига юборишини сўраган:

“Ўғлим Москва яқинидаги бир санаторийда иш топгани ва у ерда хотини, фарзандларига яхши шароитлар бор эканлигини айтди. Биз билет олиб уларни жўнатдик. Икки ойдан кейин қўнғироқ қилиб, яхшимиз деди. Лекин қаердалигини айтмади. Телефон рақами Россияники эмас эди. Бошқа у билан боғланиб бўлмади”, деди Шерафкан Ражабов.

У қудасининг оҳу-фиғонларига бошқа тоқати қолмагани ва ўғли тезроқ ватанга қатйишини истаётганини қўшимча қилди.

Шу пайтгача Суриядаги жангларда иштирок этган тўрт нафар тожикистонлик ватанига қайтган. Ўз ихтиёрлари билан қайтгани учун уларнинг жиноий жавобгарликдан озод қилингани айтилади.

Тожикистон Ташқи Ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Абдулфайз Атоийнинг айтишича, хориждаги элчихоналар ўз ишидан пушаймон бўлган ва ўз ватанига қайтмоқчи бўлган тожикистонликларга қонуний ёрдам беради:

“Араб давлатлари ёки Туркияга кира олган ватандошларимиз ўша мамлакатлардаги элчихоналарга мурожаат қилса, уларнинг қонуний йўл билан ватанга қайтиши учун¸ албатта¸ ёрдам берамиз”, деди Абдулфайз Атоий.

Расмий хабарларга кўра, айни пайтда Сурия ва Ироқда 300 нафардан ортиқ тожикистонлик жанг қилмоқда. Шу пайтгача 50 дан ортиқ тожикистонликнинг жангларда ўлгани айтилади.

XS
SM
MD
LG