Линклар

Туркманистоннинг Ўзбекистонга туташ Лебап (аввалги Чоржўй) вилоятида мактаб маъмурлари ота-оналар билан йиғилиш ўтказиб¸ улардан ўз болаларининг ўзбек ва турк телеканалларини кўришига изн бермасликни сўрамоқда.

Маҳаллий маърифатчиларни¸ айтилишича¸ туркман ëшларининг ўзиники қолиб¸ ўзбек ва турк тиллари ва маданияти таъсирига берилаëтгани хавотирга солмоқда.

Озодлик билан суҳбатда лебаплик журналист Усмон Холлиев бу хавотирларни ҳозирча чегарабўйи ҳудудларида жуда машҳур бўлган ўзбек телеканалларини тақиқлаш ҳаракати деб бўлмаслигини¸ зотан бундай тақиқнинг техник жиҳатдан ўта қийинлигини айтади.

Лебаплик журналист Усмон Холлиев билан суҳбат эди....

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG