Линклар

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА янги рейтингида ўтган ойдаги позициясини сақлаб қолган ҳолда 71-ўринда бормоқда.

ФИФА эълон қилган миллий терма жамоаларнинг янги рейтингида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё миқёсида олтинчи ўринга тушди. МДҲ, Грузия ва Болтиқбўйи мамлакатлари орасида эса Украина (27) ва Россия (33)дан кейинги ўринда бормоқда.

Ўзбекистоннинг қўшнилари ФИФА рейтингида қуйидаги ўринларни эгаллади: Тожикистон – 137 (-1), Қозоғистон – 139, Афғонистон – 144 (-2), Туркманистон 147, Қирғизистон – 151 (+1).

Жаҳон рейтингида пешқадамлик Германияга тегишли, энг охирги ўринни эса Бутан эгаллаган.

XS
SM
MD
LG