Линклар

logo-print

Ўзбекистон сўз эркинлиги бўғилаётган давлатлар йигирматалигида қолмоқда


Ўзбекистон сўз эркинлиги бўғилаётган мамлакатлар йигирматалигида қолмоқда. Бу ҳақда 12 февраль куни эълон қилинган “Чегара билмас мухбирлар” ташкилотнинг янги ҳисоботида айтилади.

2014 йилдаги сўз эркинлиги вазиятига бағишланган ҳисоботда Ўзбекистонга жаҳон мамлакатлари орасида 166-ўрин берилган. Туркманистон эса Шимолий Корея билан бир қаторда энг охирги 180-ўринни эгаллаган.

Мазкур ҳисоботда Тожикистон 116, Қозоғистон 160 - ўринда. Сўз эркинлиги кўрсаткичи нисбатан яхши бўлган Қирғизистонга 88-ўрин берилган. Россия эса рўйхатнинг 152-поғонасига жойлаштирилди.

Сўз эркинлиги мустаҳкам бўлган давлатлар учлигини 5 йилдан бери Финландия бошқариб келади. Ундан кейинги иккинчи ва учинчи ўринларни Норвегия ва Дания эгаллаган. АҚШ сўз эркинлиги бўйича дунёда 49-ўринни эгалламоқда.

XS
SM
MD
LG