Линклар

АҚШ Сенати мудофаа вазири лавозимига Эштон Картер номзодини ёқтирди. Картер ўтган йилнинг ноябрида истеъфо берган Чек Хейгелнинг ўрнига тайинланади.

Хейгел жангариларга қарши кураш, Украина ва Суриядаги вазият юзасидан Оқ уй билан тил топиша олмагани сабабли истеъфо бергани ҳақида хабар қилинган эди.

Янги мудофаа вазири президент Обаманинг “Исломий давлат” гуруҳига қарши кураш режасини қўллаб-қувватлаши кутилмоқда. Аммо Обаманинг мазкур режаси АҚШ Конгрессида республикачилар томонидан ҳам, демкоратлар томонидан ҳам танқид қилинмоқда.

Эштон Картер номзоди Барак Обама томонидан кўрсатилган эди. Эштон Картер 2011-2013 йилда мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Обама сўнгги олти йил ичида тўртинчи марта мудофаа вазирини алмаштирмоқда.

XS
SM
MD
LG