Линклар

Москва суди қрим татар лидерининг Россияга киртилишини тақиқлаш қарорини қонуний деб топди


Мустафо Жемилев.

Мустафо Жемилев.

Москвадаги Басманний туман суди пайшанба куни Украина парламенти депутати, қрим татарлари лидери Мустафо Жемилевнинг Федерал миграция хизматига нисбатан даво аризасини кўриб чиқишдан бош тортди.

Бу билан суд Жемилевнинг Россия киришини тақиқлаш тўғрисидаги қарор қонуний эканини тан олди. Федерал миграция хизмати Жемилевни Россияга кириш ҳуқуқидан 2014 йилда маҳрум қилган эди.

Жемилевнинг адвокати Марк Фейгин мазкур масала юзасидан Москва шаҳар судига апелляция аризаси ёзишини айтди.

Ўтган йилнинг апрелида Қрим Россияга қўшиб олинганидан кейин қрим татарлари лидери Мустафо Жемилевнинг Россияга кириши беш йилга тақиқланган эди.

XS
SM
MD
LG