Линклар

Меркел ва Олланд Путинни янги санкциялар эҳтимолидан огоҳлантирди


Ангела Меркел ва Франсуа Олланд.

Ангела Меркел ва Франсуа Олланд.

Германия ва Франция раҳбарлари Кремлни 12 февраль куни Минскда Украина юзасидан эришилган келишув шартларига амал қилмаслик Россияга нисбатан янги санкциялар жорий этилишига сабаб бўлишидан огоҳлантирди.

Германия Канцлери Ангела Меркел Брюсселда ўтган матбуот анжуманида Европа давлатлари лидерлари Европа Комиссиясидан Россия Минск шартномасига амал қилмаса жорий этиладиган янги санкцияларни ишлаб чиқишни илтимос қилганини билдирди.

Франция президенти Франсуа Олланд Украинада тинчлик ўрнатилиши учун Россияга босим кўрсатиш муҳим эканини таъкидлади.

Меркел ва Олланд 12 февралда Минскда Украина, Россия, Германия, Франция иштирокида ўтказилган тинчлик музокаралари якунлангач, Брюсселда журналистлар учун матбуот анжумани ўтказди. Минскда 14 соат давом этган музокаралардан сўнг эришилган шартномага мувофиқ, томонлар бир неча кундан сўнг ўқ отишни тўхтатишлари керак.

XS
SM
MD
LG