Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи лидерлари террорчиликка қарши кураш чораларини кенгайтириш ҳақида келишиб олди. Бу масалани Европа давлатлари раҳбарлари 12 февраль куни Брюсселда ўтган норасмий саммит чоғида муҳокама қилган.

Келишувга кўра, Европа Иттифоқи авиаширкатлари бундан буён йўловчилар ҳақида ўзаро маълумот алмашади, чегарадан ўтаётган одамлар назорати кучайтирилади, Интернетда террорчилик ва экстремистликка даъват қилувчи контентлар аниқланади ва тезкорликда ўчирилади.

“Барча фуқаролар дунёқараши ва ақидасидан қатъий назар қўрқувсиз яшаш ҳуқуқига эга”, “Биз умумий қадриятларимизни ҳимоя қиламиз, биз барчани этник, диний ва ирқий келиб чиқишидан қатъий назар зўравонликлардан ҳимоя қиламиз”, - дейилади Европа Иттифоқи лидерларининг қўшма баёнотида.

XS
SM
MD
LG