Линклар

logo-print

Жаҳон банки 12 февраль куни Украинага 2015 йилда 2 миллиард долларгача молиявий ёрдам кўрсатилишини билдирди. Мазкур маблағ коррупцияга қарши кураш, кам таъминланган фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва иқтисодий ислоҳотларга сарфланиши назарда тутилмоқда.

“Украина кенг кўламли ислоҳотларни тезроқ амалга ошириши жуда муҳим масаладир”, деди Жаҳон банки президенти Жим Ен Ким.

12 февраль куни Халқаро валюта жамғармаси Украинага 17 миллиард доллар ажратишини эълон қилган эди. Халқаро валюта жамғармаси тўрт йил мобайнида Украинага молиявий секторни қутқариш режаси доирасида 40 миллиард доллар ёрдам кўрсатиши айтилган.

Украина миллий валютаси ҳисобланадиган гривна ўтган йили 50 фоизга қадрсизланган, мамлакат иқтисоди эса 7,5 фоизга қисқарган.

XS
SM
MD
LG