Линклар

logo-print

Украина шарқидаги Луганск вилояти “Счастье” шаҳридаги отишмада тўрт киши ҳалок бўлди, беш киши эса жарохатланди.

Луганск вилояти маъмурияти маълумотига кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси аёллар бўлиб, улар снаряд тушган кафенинг ишчилари бўлган.

Жароҳатланганлардан уч нафари аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Донецк вилоятидаги “Горняк” посёлкасидаги отишма ҳам уч аёл ўлгани хабар қилинди.

Дебальцево шаҳрида қуролли тўқнаувлар давом этмоқда. Украина расмийлари хабарига кўра, бир кунда бу ҳудудда 11 ҳарбий ҳалок бўлган, тахминан 40 аскар жароҳатланган.

УНН агентлиги хабарига кўра, Минск келишувларига амал қилиш мақсадида Украина қўшинларига 13 февралдан бошлаб артеллерия қўллаш тақиқланган.

12 февраль оқшомида Минскда ўтган музокаралардан сўнг"Нормандия тўртлиги" - Украина, Россия, Германия ва Франция раҳбарлари Украинада ўт очишни тўхтатиш ва оғир техникани жанг майдонидан олиш бўйича келишувга эришган.

XS
SM
MD
LG