Линклар

logo-print

Мьянмада ҳукумат кучлари билан исёнчилар ўртасидаги тўқнашувда 47 ҳарбий ҳалок бўлди, яна 73 аскар жароҳатланди. Исёнчилар орасидаги қурбонлар ҳақида аниқ маълумот матбуотга маълум эмас.

Расмий маълумотга кўра, Мьянманинг Хитой чегарасидаги Лукай туманида сўнгги бир неча чида 13дан кўп тўқнашув содир бўлган.

Исёнчилар яхши қуроллангани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, тўқнашувлар кескинлигидан Мьянма ҳукумати расмий Пекиндан агар зарур бўлса, чегара яқинидаги мьянмалик тинч аҳоли вакилларининг Хитой томонига қочиб ўтиши учун шароит яратишни сўраган.

Хитой чегарасидаги Мьянманинг Кокан автоном вилоятидаги вазият ўтган йилнинг декабридан бошлаб издан чиққан.

XS
SM
MD
LG