Линклар

logo-print

Ўзбекистон олийгоҳларида ўқитувчилар талабалардан “Валентин куни”ни нишонламаслик ҳақида тилхат олмоқда.

Талабаларга кўра, ўқитувчилар улар билан махсус суҳбат ўтказиб, тилхатга имзо қўйишга мажбурлаяпти.

Тошкентдан олинган маълумотга кўра, “Валентин куни”ни нишонламаслик ва ёшларни бу байрамга қўймаслик ҳақида жума намозида ҳам айтилган.

Давлат телеканалларида ҳам ушбу куннинг ўзбеклар урф-одатлари ва маданиятига зид эканлиги ҳақида кўрсатувлар берилмоқда.

Ўзбекистонда 2012 йилдан бошлаб "Валентин куни" норасмий тарзда тақиқлаб қўйилган.

14 февраль Ўзбекистонда "Мушоира куни" деб эълон қилинган. Бу кун ўзбек шоҳи ва шоири Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг туғилган куни сифатида ҳам нишонланади.

XS
SM
MD
LG