Линклар

logo-print

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қабул қилган янги қарорга кўра, Ўзбекистонда йодланмаган туз импорти тақиқланади.

“Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгаришга кўра, мамлакат ҳудудига фақат йодланган ош тузи олиб кирилади.

Янги ўзгаришга кўра, мамлакат ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва реализация қилинадиган ош тузи албатта йодланиши шарт.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти йод унсури танқис мамлакатлар аҳолисининг заковат кўрсаткичи бошқа жойларга нисбатан 10-15 фоиз паст, деган хулосага келган.

Тиббиётчиларга кўра, йод танқислиги болаларнинг ақлий ва жисмоний ривожланишини чеклайди, сурункали ва хавфли касалликларга мойилликни оширади, иммунитетни пасайтиради.

Маълумотларига кўра, Ер куррасидаги 1,5 миллиарддан ошиқ одам йод танқислигини ўз танасида сезмоқда.

XS
SM
MD
LG