Линклар

Дунёни забт этаётган ўзбек спортчиси, қон кўлмагидаги ўйинчоқ


Ўтаётган ҳафтада фигурали учиш бўйича дунёга танилиб келаётган ўзбекистонлик спортчи Миша Ге жаҳондаги энг нуфузли Ройтер агентлиги фотомухбири эътиборига сазовор бўлди. Краматорскда эса яна бир фотомухбир қон кўлмагида ётган ўйинчоқни суратга олди.

Ўзбекистонлик машҳур спортчи - фигурист Миша Ге Сеулда ўтган тўрт қитъа чемпионатида муваффақиятли иштирок этди. Суратда Миша Генинг бир қанча ҳаракати акс этган.

Ироқлик аёл Валентин куни муносабати билан юмшоқ айиқчалар сотувга тайёрланаётган Бағдоддаги дўкон олдидан ўтмоқда.

Хиндистоннинг Бхопал шаҳрида ҳаво шарлар халқаро фестивали бўлиб ўтди.

Афғон болакайи Мазори Шариф яқинида ўтин юкланган аравани туртиб кетмоқда.

Жанубий Кореяда полиция миллий академияси битирувчиларининг паради.

Бағдод яқинидаги Носирия қишлоғида нон ёпаётган аёл.

Папа Ватиканда кардиналлар ва епископлар билан ўтказилган мажлис пайтида нутқ сўзламоқда.

Афғонистонлик қиз Кобулдаги қабристонлардан бирида қабр устида ўтирибди.

Покистон полициячиси Хайбар шаҳри яқинидаги ўқув майдонида машғулот ўтамоқда.

Эрон талабалари Теҳрондаги Озоди майдонида Ислом инқилобининг 36 йиллигини нишонламоқда.

Суриялик қочқинлар Истанбулда совуқдан сақланиш учун бошпана излаб юрибди.

Афғонлар Мазори Шарифдаги заводда майиз тозаламоқда.

Россия қамоғида сақланаётган украиналик учувчи аёл Надя Савченко 10 февраль куни Москвада ўтган суд жараёнида “Мен Украинада туғилдим ва украинлигимча ўламан”, деган плакатни кўтариб турибди.

Украинанинг Краматорск шаҳри 10 февралда бомбардимон қилинганидан сўнг қон кўлмаги олдида ётган ўйинчоқ.

Украинанинг Краматорск шаҳри 10 февралда бамбардимон қилинганидан сўнг одамлар кўчаларда ракеталар қолдиқларини кўришди.

Миср президенти Абдул Фаттоҳ ал Сисий Россия президент Владимир Путиндан Калашников автоматини совға сифатида қабул қилиб олмоқда.

Эрон ҳарбийлари Теҳронда Ислом инқилобининг 36 йиллиги муносабати билан ўтказилган намойишда Эрон олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳаменеини кутиб олмоқда.

XS
SM
MD
LG