Линклар

logo-print

Ўзбекистоннинг футбол бўйича миллий олимпия терма жамоаси ўйинчиси Тоҳир Шамсиддинов терма жамоа сафидан ўчирилди ва бир йил муддатга ҳар қандай кўринишдаги футбол фаолиятидан четлатилди.

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг расмий баёнотида айтилишича, футболичга бундай жазо берилишига Таиланддаги “Қирол Кубоги” доирасида 1 феврал куни ўтказилган Жанубий Кореяга қарши учрашув пайтидаги можаро сабаб бўлган. Ўшанда Тоҳир Шамсиддинов кореялик футболчини калтаклаган эди. Кубок ташкилотчилари бунинг ортидан Шамсиддиновни мусобақалардан четлатган.

Бундан ташқари Ўзбекистон Футбол Федерацияси Шуҳрат Мақсудовни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийлиги вазифасидан озод этди.

“Ўзбекистон терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ва техник директор Рустам Акрамовга футболчиларни мазкур мусобақага маънан, руҳан ва жисмонан етарли даражада тайёрлай олмаганлиги, терма жамоада интизомни маҳкам тутмаганлиги, шунингдек, халқаро ОАВнинг танқидий чиқишларига сабабчи бўлганликлари учун қаттиқ огоҳлантириш олдилар”, дейилади федерациянинг 13 февраль куни кечқурун эълон қилган расмий баёнотида.

Таиландда 1 февраль куни ўтказилган Ўзбекистон - Жaнубий Корея учрaшувидa қўпол ўйин учун Ўзбекистон олимпия термa жaмоaсининг янa бир aъзоси – Жaлолиддин Мaшaрипов ҳaм қизил карточка олган эди.

Ўзбекистон футбол федерaцияси 3 феврaль куни ушбу воқеa юзaсидaн Қирол кубоги мусобaқaси тaшкилотчилaри вa Корея футбол уюшмaсидaн узр сўрaб, икки футболчигa нисбaтaн тегишли чорaлaр кўрилишини билдирган эди.

Жанубий Корея Ўзбекистон футболчиларининг кучли рақибларидан бири ҳисобланади.

Қирол кубогининг 1-тури доирасида ўтган 1 февралдаги олимпия терма жамоаси ва Корея ўйини 0:1 ҳисобидa кореяликлар фойдaсигa якунлaнган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам 22 январь куни Осиё Кубоги чорак финалида Жанубий Корея термасига 2:0 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Бунгача Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Корея билан 11 маротаба куч синашган ва уларнинг 8 тасида Жанубий Кореянинг қўли баланд келган. Иккита учрашувда дуранг натижа қайд этилган ва бир учрашув Ўзбекистон терма жамоаси фойдасига якунланган.

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 27 март куни Сеулда Жанубий Корея жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси 31 март куни Япония футболчилари билан Токиода учрашув ўтказиши хабар қилинган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG