Линклар

Ўзбекистоннинг футбол бўйича миллий олимпия терма жамоаси ўйинчиси Тоҳир Шамсиддинов терма жамоа сафидан ўчирилди ва бир йил муддатга ҳар қандай кўринишдаги футбол фаолиятидан четлатилди.

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг расмий баёнотида айтилишича, футболичга бундай жазо берилишига Таиланддаги “Қирол Кубоги” доирасида 1 февраль куни ўтказилган Жанубий Кореяга қарши учрашув пайтидаги можаро сабаб бўлган. Ўшанда Тоҳир Шамсиддинов кореялик футболчини калтаклаган эди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Футбол Федерацияси Шуҳрат Мақсудовни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийлиги вазифасидан озод этди.

XS
SM
MD
LG