Линклар

logo-print

Олмаотада Олимпиада ўтказиш имкониятлари ўрганилмоқда


Александр Жуков.

Александр Жуков.

Халқаро Олимпиада қўмитаси Олмаота шаҳрида қишки Олимпия ўйинларини ўтказиш имкониятларини ўрганмоқда.

14 февралда Олмаотага Россия Миллий Олимпия қўмитаси президенти Александр Жуков етакчилигидаги делегация ташриф буюрди. Делегация спорт иншоотларини кўздан кечириб, бу биноларда мусобақаларни ўтказиш имкониятларини ўрганади.

Қозоғистон ҳукумати Олимпиада ўйинларини ўтказиш учун Олмаота танланадиган бўлса 2 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратиш режасини билдирган.

2022 йилда қишки Олимпиада ўйинларини ўтказиш учун олти шаҳар – Стокҳолм, Осло, Бейжин, Краков ва Олмаота давогарлик қилаётган эди. Айни пайтда Бейжин ва Оламота асосий номзод сифатида танлаб олинган. Бу икки шаҳардан қай бири Олимпиада мезбони сифатида танлаб олингани шу йилнинг 31 июлида маълум қилинади.

XS
SM
MD
LG