Линклар

logo-print

АҚШ президенти Барак Обама Шимолий Каролина штатида уч мусулмон талабанинг отиб ўлдирилишини “шафқатсиз ва аблаҳона қотиллик” деб баҳолади.

Обама ҳеч ким диний мансублигига туфайли зўравонликка учрамаслиги кераклигини таъкидлади.

10 февраль куни Шимолий Каролинанинг Чапел Хилл шаҳрида 46 ёшли Крэйг Стивен Хикс 23 ёшли Шадди Баракат, унинг хотини 21 ёшли Ёсур Муҳаммад, Ёсурнинг синглиси, 19 ёшдаги Разон Муҳаммад Абу Салҳани тўппончадан отиб ташлаган эди.

Мусулмон фаоллари Хикс талабаларни диний нафрат асосида отиб ўлдирган бўлиши мумкин, деган тахминни ҳам тергов жараёнида ўрганишни талаб қилмоқдалар.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун қотиллик қурбонлари бўлган мусулмон ёшларнинг инсонийлик сифатларини юқори баҳолади. Бош котибнинг айтишича, отиб ўлдирилган ёшлар инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ҳаракатининг фаоллари бўлган.

XS
SM
MD
LG