Линклар

logo-print

АҚШ Москвани Минск келишими "руҳи"ни бузганликда айбламоқда


Жен Псаки.

Жен Псаки.

Қўшма Штатлар Россияни Минскда Украина масаласида эришилган тинчлик битими “руҳи”ни бузганликда айбламоқда.

Давлат департаменти матбуот котиби Жен Псаки 13 февралда Вашингтон Россия Украинанинг Дебальцево шаҳрида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ҳамда “ катта миқдорда артилерия ва ракета системаларини” ўрнатгани тўғрисида маълумотга эга эканини айтди. Шунингдек, Вашингтон Россия украин исёнчиларига катта миқдорда қурол жўнатмоқи экани тўғрисида хабарлар олинганини билдирди.

Минскда 12 февраль куни Россия, Украина, Германия ва Франция президентлари иштирок этган 14 соатлик музокаралардан сўнг Украинада 15 февралдан ўқ отишни тўхтатишга келишиб олинган эди.

Катта еттилик давлатлари Минск келишими бузиладиган бўлса, Россияга нисбатан янада кучлироқ санкцияларни жорий этишга тайёр эканликлари ҳақида Москвани огоҳлантирган.

XS
SM
MD
LG