Линклар

Покистоннинг Пешовар шаҳридаги Имомия масжидига 13 февралда жангарилар томонидан қилинган ҳужум оқибатида камида 19 одам ҳалок бўлди.

Расмий хабарда айтилишича, жангарилар шиа масжидига жума намози пайтида ҳужум қилган. Улар намозхонларга қарата аввал гранаталарни отган, кейин эса автоматдан ўқ узган.

Мазкур ҳужум учун масъулиятни Толибоннинг Покистондаги гуруҳи ўз зиммасига олди. Покистонда сўнгги йилларда диний зиддият асосида юзага келаётган зўравонликлар кўпаймоқда.

XS
SM
MD
LG