Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:04

"Исломий давлат" АҚШ ҳаво базаси яқинидаги Ал Бағдодий шаҳрини эгаллади


"Исломий давлат" жангарилари Ироқ ғарбидаги Ал Бағдодий шаҳрини ишғол қилди.

Ироқнинг Анбар вилоятидаги ушбу шаҳардан сал нарида АҚШ ҳарбий базаси жойлашган.

Пентагон расмийлари Ал Бағдодий шаҳарчаси “Исломий давлат“ назоратига ўтганини тасдиқлади.

Анбар вилоятида жойлашган Ал Бағдодий шаҳри АҚШнинг ал-Асад базасидан 10 километр узоқликдадир.

Мазкур базада уч юз нафар америкалик ҳарбий Ироқ кучларини ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш билан шуғулланади.

Икки кун аввал АҚШ президенти Барак Обама Конгрессдан “Исломий давлат” террор гуруҳига қарши куч ишлатишга рухсат берилишини сўраган эди.

11 феврал куни Обама томонидан Конгрессга тақдим этилган “Исломий давлат”га қарши кураш режасида Ироқ ва Сурияда пиёда қўшинлар жойлаштирилиши назарда тутилмаган.

Ўтган йилнинг августидан бошлаб Қўшма Штатлар етакчилигидаги “Исломий давлат”га қарши коалиция жангариларнинг манзилларига ҳаводан зарбалар бериб келмоқда.

XS
SM
MD
LG