Линклар

Ироқда сунний қабила бошлиғи ва унинг ўғли ўлдирилди


Бағдодда сунний қабила лидери ва ўғлининг ўлдирилиши Ироқда мазҳаблараро тарангликни кучайтириб юбориши мумкин.

Расмий маълумотларга кўра, шайх Қосим ал-Жанобий ва унинг ўғли Муҳаммад 13 февраль куни Бағдод жанубида ўғирлаб кетилган ва кўп ўтмай бошқа олти киши билан бирга қатл этилган.

Ҳужум чоғида шайхнинг жияни, Ироқ парламенти депутати Зайд ал-Жанобий ҳам тутиб кетилган, бироқ кейинроқ қўйиб юборилган.

Мазкур ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Ҳужумда ўлдирилган шайх Қосим диний фирқачиликка қарши курашда асосий фигуралардан бири бўлгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG