Линклар

Порошенко украин аскарларига ўт очишни тўхтатиш ҳақида буйруқ берди


Украина президенти Петро Порошенко.

Украина президенти Петро Порошенко.

Украина қуролли кучлари бош қўмондони Петро Порошенко ўз қўшинларига Минскдаги янги битимга мувофиқ мамлакат шарқидаги уруш ўчоғида ўт очишни тўхтатиш ҳақида буйруқ берди.

Киев кучлари қўмондонлигининг мажлиси нафақат Украина телеканаллари, балки хорижий оммавий ахборот воситалари орқали ҳам бевосита намойиш қилинди. Мазкур мажлисда Порошенко айирмачиларнинг барча қуролли отрядлари ҳам оташкесим шартларига риоя қилишига умид билдирди.

Айни пайтда Украина президенти россияпараст исёнчиларнинг Дебальцево атрофидаги жанговар хатти-ҳаракатлари тинчлик ўрнатиш уринишларига раҳна солаётганини таъкидлади.

Ўтган ҳафта Минскда эришилган янги келишув 15 февралдан Донбассда Киев кучлари ва россияпараст айирмачилар ўртасида ўт очишни тўхтатишни кўзда тутади.

XS
SM
MD
LG