Линклар

Жаҳон банки Ўзбекистонга темир йўл қурилиши учун $195 млн кредит ажратди


Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистондаги Ангрен-Поп темир йўли қурилиш лойиҳаси учун 195 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш қарорини тасдиқлади. Бу маблағ темир йўл қурилиши учун зарур техника сотиб олишга сарфланиши айтилмоқда.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, умумий қиймати 1 миллиард 633 миллион доллардан кўпроқ бўлган лойиҳа учун Ўзбекистон томони 1 миллиард 88 миллион доллардан ортиқроқ, Хитой Экспорт-импорт банки 350 миллион доллар, Жаҳон банки эса 195 миллион доллар маблағ ажратиши кўзда тутилган.

Ўзбек расмийлари қурилиши 2013 йил ёзида бошланган ва Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари билан боғлайдиган темир йўл 2016 йил баҳорида битказилишини ваъда қилганлар.

“Ўзбекистон темир йўллари” ширкати вакиллари мазкур темир йўл битганидан кейин у йилига 600 минг чоғли йўловчига хизмат кўрсатиши мумкинлиги ҳамда бу йўлдан 4,5 миллион тоннадан кўпроқ юк ташилиши мумкинлигини тахмин қилмоқдалар.

XS
SM
MD
LG