Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:11

OzodlikOnline: Президентликка номзодлардан нима сўраган бўлардингиз?


Ўзбекистон президентлиига тўрт расмий партия кўрсатган тўрт номзод.
Ўзбекистон президентлиига тўрт расмий партия кўрсатган тўрт номзод.

14 февраль куни “Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга мувофиқ¸ Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси кимларнинг президентликка номзод сифатида расман рўйхатга олинганини эълон қилди. Мамлакатдаги тўрт расмий партия тўрт шахсни рўйхатга олишни сўраб МСКга ҳужжат топширган ва МСК уларнинг тўрталасининг ҳам расман рўйхатга олинганини эълон қилди. Номзод сифатида рўйхатга олингани эълон қилинган кундан даъвогарлар ўз сайловолди кампаниясини бошлайди ва сайловчилар олдига чиқишга киришади. Сайловолди жараëнида Сиз расмий номзодлар билан учрашсангиз¸ уларга қандай савол берган бўлардингиз ва нега? Душанба Тошкент вақти билан оқшомги 7 дан 8 қадар бу саволларни жонли суҳбат давомида бошқалар билан ўртоқлашинг.

Ўзбекистонда рўйхатга олинган тўрт сиёсий партиянинг барчаси 29 март кунга белгиланган президент сайловида номзодликка даъвогарларини эълон қилиб бўлди.

Дастлаб, 15 январь куни Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП)1989 йилдан бери мамлакатни якка ўзи бошқариб келаëтган Ислом Каримовни яна бир беш йиллик муддатга номзод қилиб кўрсатган бўлса¸ ўша куниëқ Халқ демократик партияси ҳам ўз етакчиси Ҳотамжон Кетмонов номзодини президентликка лойиқ деб кўрсатди.

Эртасига¸ яъни 16 январь куни президентликка даъвогарлар яна иккитага кўпайди - дастлаб “Адолат” социал-демократик партияси ўз раиси Наримон Умаровни , бир неча соат ўтар-ўтмас “Миллий тикланиш” демократик партияси йиллардан бери халқаро саҳнада Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳақлари соҳасидаги сиëсатини оқлаш билан шуғулланиб келаëтган ҳуқуқшунос Акмал Саидов яна бир марта номзод этиб кўрсатди.

OzodlikOnline: Президентликка номзодлардан нима сўраган бўлардингиз?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:53:50 0:00
Бевосита линк

Номзодлар номи мувофиқлаштирилган тарзда эълон қилингач¸ уларнинг Марказий сайлов комиссиясида рўйхатга олиниши учун талаб қилинган ҳужжатларни тўплаш ва топшириш жараëни бошланди ва ўтган ҳафта бу жараëн ҳам якунига етди.

Қонунга кўра¸ МСК даъвогарлардан қай бирларининг расман рўйхатга олинганини эълон қилиши билан уларнинг сайловолди кампаниясига старт берилади. Бу жараëнда эса улар сайловчилар билан учрашиб саволларга жавоб бериши¸ оммавий ахборот воситалари орқали ўз реклама ва даъватларини эълон қилиши ва сайловчилар учун чиқиш қилишлари кўзда тутилган.

Жорий ҳафтадан бошланган сайловолди жараëнида президентликка номзодлардан қай бири билан учрашишни истайсиз ва нима учун?

Номзод(лар) билан учрашиш имкони туғилса¸ уларга қандай савол берган бўлардингиз?

Халқнинг президентликка номзодлар билан учрашиб¸ улар билан очиқ ва эркин суҳбат қилиш имкони борми Ўзбекистонда?

Хусусан¸ асосий даъвогар Ислом Каримовнинг халқ вакиллари билан мулоқот қилиш эҳтимолини қандай баҳолайсиз?

Бу ва бошқа саволлар атрофида Сиз билан душанба¸ 16 февраль куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 га қадар жонли эфирда суҳбатлашамиз. Озодликнинг Skype манзиллари орқали жонли мулоқотда қатнашишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG