Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:56

Суиқасддан 3 йил ўтиб: Комадан чиққан Обидхон қори сўзлаша бошлади


Швециядаги шифохонада қолаётган ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон қори Назаровнинг соғлиги анча яхшилангани, чекланган сондаги зиёратчилар билан сўзлаша бошлагани айтилди. 22 февраль куни имомга нисбатан суиқасд содир этилганига 3 йил тўлади. Аммо жиноят терговчилари ҳануз сукут сақламоқда.

3 йилдан буён шифохонада қолаётган ўзбекистонлик 57 яшар таниқли имом Обид қори Назаровнинг шогирдларидан бири - Абдулазиз хаста имом бироз аввал тўлиқ ҳушига қайтгани, шу кунда зиёратига кираётганларни таниб, қисқа мулоқот қилаётганини айтмоқда:

- Кирганларни таниб, оз-оздан мулоқот қилаяптилар. Масалан, "ҳа" ёки "йўқ", деб муносабат билдираяптилар. Ҳар ҳолда гапларни тушунаяптилар ва мулоқот учқунлари бор. Лекин, қанчалик тўлиқ тушунгани ёки мулоқот қилаётгани ҳақида аниқ айтолмайман, узр. Кўринишидан у кишини бошидан ўқ еган, демайдиган даражада соғайиб кетдилар. Ташқи кўринишида жароҳат аломати йўқ, - деди Озодлик саволларига имкон қадар тафсилотлардан тийилиб жавоб берган Абдулазиз.

Унинг айтишича, Обидхон қори Назаровга нисбатан Швеция махсус хизматларининг эҳтиёт чоралари ҳануз кучайтирилганича қолмоқда. Жумладан, имомнинг соғлигига оид тўлиқ ахборот, шифохона манзили ҳам сир сақланмоқда.

- Қайси шифохонада эканини бизга айтишмайди. Фақат Довудхон ва яна бир неча яқинларигина кўриши мумкин. Ҳамма янгиликларни улардан эшитиб турибмиз. Довудхон ҳам кучайтирилган тартибда ҳимояланмоқда. Туркияда бўлган воқеалардан кейин бу ерда ҳамма эҳтиёткор бўлиб қолди, - дейди Абдулазиз.

3 йил аввал - 22 февраль куни содир этилган суиқасд терговига оид маълумотлар эса жамоатчиликка сирлигича қолмоқда.

Обидхон қорининг шогирдлари ва ўзбекистонлик фаоллар суиқасддан 3 йил ўтиб, Стокҳолмда ўтажак норозилик тадбирида тергов-суриштирувга масъул идораларга ҳам расман мурожаат йўллаш ниятида:

- Аслида, суиқасд қилган одамлар топилдими, Жуковский нима бўлди, деган мазмунда кўплаб идораларга хат ёздик. Лекин, аниқ жавоб берилмадим, назаримда. Лекин 3 йиллиги арафасида яна расман сўров киритаяпмиз. Зора, бирор аниқ жавоб олсак, деган умиддамиз, - дейди Абдулазиз.

Қуйида Абдулазиз билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Обидхон қорининг шогирди Абдулазиз билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:40 0:00
Бевосита линк

Обидхон қори Назаров Швециянинг Стромсунд шаҳарчасидаги ўз уйи йўлагида номаълум қуролли шахс томонидан отиб кетилган эди.

Швед прокурори Кристер Петерссон илгари сурган айблов асосида Обидхон қорига ўқ узганликда гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси, 1978 йил туғилган Юрий Жуковскийнинг қаерда экани ҳам ҳозирча кенг жамоатчиликка номаълум қолмоқда.

2012 йил 12 октябр куни унинг Россияда қўлга олингани ҳақида норасмий хабар пайдо бўлган. Россия Федерал Хавфсизлик хизмати бу хабарни тасдиқламаган, аммо, инкор ҳам қилмаган.

Ҳозирча ҳар икки давлатнинг мутасадди идораларидан бу борада бирор аниқ маълумот олиш имконсиз қолмоқда.

Швед прокурори таниқли ўзбек имоми Обид қорига нисбатан суиқасдни унинг сиёсий ва диний фаолияти билан боғлиқ, деб ҳисоблашини айтган. Бироқ, Обид қорига уюштирилган суиқасд ортида Ўзбекистон ҳукумати ва унинг махсус хизмати турибди¸ деган иддаони аниқ тасдиқлайдиган далил йўқлигини ҳам таъкидлаган.

Мазкур суиқасдга алоқадор деб кўрилган ўзбекистонлик эр-хотин - Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминовалар эса 2013 йилнинг июль ойида маҳкама қарорига биноан айбсиз деб топилиб, озодликка чиқарилган.

XS
SM
MD
LG