Линклар

Миср Ливияда қибтийларни қатл этган “Исломий давлат” гуруҳидан ўч олмоқчи


Миср президенти Алдул Фаттоҳ Сиси.

Миср президенти Алдул Фаттоҳ Сиси.

Миср ҳарбийлари 21 нафар қибтийнинг қатл этилишига жавобан “Исломий давлат” гуруҳининг Ливиядаги позицияларига қарши ҳаво зарбалари бериш билан таҳдид қилмоқдалар.

Миср Қуролли кучлари бош қўмондонлиги матбуот котиби 16 февраль кунги матбуот анжуманида мисрлик насронийларнинг “калласини танасидан жудо қилган қотиллардан ўч олиш” учун “Исломий давлат” гуруҳининг машқ жамлоқлари ва қурол-аслаҳа омборларига ҳаводан зарба берилишини билдирди.

Аввалроқ Миср давлат телевидениеси орқали чиқиш қилган президент Абдул Фаттоҳ Сиси ўз давлати мисрлик насронийларни қатл этган “Исломий давлат” гуруҳига “тегишли тарзда” жавоб беришга ҳақли эканини таъкидлади.

Ливияда декабрь ва январь ойларида қўлга олинган мисрлик қибтийлар у ерга ишлаш учун боргани айтилмоқда.

Бу орада Қоҳирадаги Ал-Азҳар масжиди мулозимларидан бири қибтийларнинг боши олинишини “жоҳиллик” деб атаб, бу ҳаракатнинг бирор-бир дин ёки инсоний қадриятга тўғри келмаслигини билдирган.

“Исломий давлат” гуруҳи томонидан Интернет орқали тарқатилган видеода қўллари кишанланган ва пўртаҳолранг кийим кийдирилган қибтийларнинг қора кийимли кишилар томонидан боши танасидан жудо қилингани акс этган.

XS
SM
MD
LG