Линклар

Оташкесим битими кучга кирганидан сўнг Донбассда умумиятла тинчлик ҳукм сура бошлади


Донецклик айирмачилар вакиллари Донецк шаҳри яқинидаги назорат-ўтказиш масканида, 2015 йил 15 феврали.

Донецклик айирмачилар вакиллари Донецк шаҳри яқинидаги назорат-ўтказиш масканида, 2015 йил 15 феврали.

Айрим жойларда яккам-дуккам ўт очишлар кузатилаётгани ҳақидаги хабарларга қарамасдан, Украина шарқида 15 февралдан кучга кирган оташкесим шартларига умумиятла риоя қилинмоқда.

Оташкесим шартлари бузилиши мумкинлиги юзасидан хавотирларга асос бўлган ҳудуд Дебальцево атрофидаги жойлар бўлди, чунки бу ерларда сўнгги кунларда шиддатли жанглар бўлиб ўтганди.

Донецклик айирмачилар вакили Эдуард Басурин Рейтерс агентлигига сулҳ битимига қарамасдан, улар Дебальцевода ўқ отишга ҳақли эканини, чунки бу жой уларга тегишли ҳудуд эканини айтган.

Украина расмийлари оташкесим ҳақидаги битим кучга кирганидан кейин Киев кучлари 10 мартача ўққа тутилганини, аммо бундан ҳеч ким жабрланмаганини билдирдилар.

Украиналик ҳарбий мулозимлар Киев Донбассдан олиб чиқиб кетилиши лозим бўлган оғир қуролларни сақлаш учун майдонлар ҳозирлаб қўйганини маълум қилдилар.

XS
SM
MD
LG