Линклар

logo-print

Копенгаген отишмаларига алоқадорликда гумонланган икки шахс қўлга олинди


Копенгагенда 14-15 февраль кунлари рўй берган ҳужумда икки одам ҳалок бўлди.

Копенгагенда 14-15 февраль кунлари рўй берган ҳужумда икки одам ҳалок бўлди.

Дания полицияси Копенгагенда 14-15 февраль кунлари икки кишини отиб ўлдирган ҳужумчига кўмаклашганликда гумонланган икки шахс қўлга олинганини билдирди.

16 февраль куни полиция ҳибсга олинганларга нисбатан айблов эълон қилди, лекин гумонланувчилар шахсини очиқламади. Полиция улар ҳужумчига “маслаҳат ва ҳаракатлар” билан ёрдам берган, дейиш билан чекланди.

Копенгаген полицияси 15 февраль кунги отишма пайтида асосий гумонланувчини отиб ўлдирди. Полиция унинг шахсини очиқлагани йўқ, лекин Дания матбуотига кўра, ҳужумни Омар Ал-Ҳуссайн исмли шахс амалга оширган.

Расмийларга кўра, қуролли ҳужумни содир қилган бу шахс Дания полициясига таниш бўлган ва исломий экстремизмдан илҳом олган бўлиши мумкин. 14 февраль куни сўз эркинлигига бағишланган тадбир пайтида рўй берган биринчи отишмада даниялик кинорежиссёр ҳалок бўлди. Бу тадбирда Муҳаммад Пайғамбарни ҳажв қилгани учун таҳдидларга учраб келган швециялик рассам Ларс Вилкс иштирок этаётган бўлган.

Иккинчи ҳужум орадан 10 соат ўтиб Дания пойтахтидаги марказий синагогада содир бўлди. Бу отишмада Копенгаген яҳудийлар жамоаси вакили Дан Узан ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG