Линклар

logo-print

Сулҳ кучга кирганига қарамасдан Украина ҳукумати қўшинлари айирмачилар тарафидан ўққа тутилмоқда


Киев ҳукуматининг билдиришича, сулҳ битими 15 февралдан кучга кирганига қарамасдан, ҳукумат қўшинлари сўнгги 24 соат ичида россияпараст айирмачилар тарафидан 112 марта ўққа тутилган.

Украина Ташқи ишлар вазири Павло Климкин 16 февраль куни қилган чиқишида ҳукумат ўт очишни тўхтатиш битимига “тўла амал қилмоқда”, дея таъкидлаб, “Донецк ва Луганскдаги террорчилар” артиллерия, ракета ва “Град” тизимларидан” ҳужум уюштираётганини баён қилди.

Рейтерс агентлиги Украина Мудофа вазирлиги матбуот вакилининг сулҳ кучга кирганидан бери 5 нафар ҳарбий ҳалок бўлиб, 25 нафари жароҳатлангани тўғрисидаги сўзларини келтирмоқда.

Киев ва айирмачилар ҳужумлар давом этаётгани боис фронт линиясидан оғир ҳарбий техникани олиб чиқмасликларини билдирди. Украина шарқидан танк, артиллерия ва ракеталарни олиб чиқиш жараёнининг маҳаллий вақт билан 17 февралдан бошлаб уч ҳафта ичида тугатилиши режалаштирилган. Бу ўтган ҳафта Минскда эришилган сулҳнинг иккинчи босқичи доирасида амалга ошиши керак.

XS
SM
MD
LG