Линклар

logo-print

Иқтидордаги Нур-Отан партияси Қозоғистон президенти сайловини муддатидан аввал ўтказиш таклифини маъқуллади


Қозоғистоннинг иқтидордаги Нур-Отан партияси Қозғистон Халқи Ассамблеясининг муддатидан аввал президент сайлови ўтказиш таклифини маъқуллади.

Нур-Отан партияси 16 февраль куни эълон қилган баёнотида, халқ қурултойи ташаббусини тўла қувватлашини билдирди. Президент Нурсултон Назарбоев раислик қиладиган Қозоғистон Халқ Ассамблеяси 14 февраль куни “амалдаги сиёсат давомийлиги”ни кафолатлаш ва мамлакат иқтисодини кучайтириш учун муддатидан аввал президент сайлови ўтказиш муҳим аҳамият касб этишини баён қилди.

Қозоғистонда кейинги президент сайлови 2016 йилда ўтказилиши керак, лекин халқ кенгаши сайловни жорий йилда ўтказишни таклиф қилди. Ассамблея Қозоғистонни жорий иқтисодий инқироздан олиб чиқиш учун Назарбоевга яна бир президентлик муддати кераклигини таъкидлади.

14 февраль куни ўтказилган йиғинда Назарбоевнинг ўзи қатнашмади. 74 ёшли Назарбоев Қозоғистоннинг 1989 йилдан бери бошқариб келади. Қозоғистонда 2011 йилда бўлиб ўтган охирги президент сайлови ҳам муддатидан аввал ўтказилган эди.

XS
SM
MD
LG