Линклар

Россия мухолифати оммавий марш ўтказишга рухсат сўраб Москва мэриясига мурожаат қилди


Россия мухолифати фаоллари коалицияси 1 март куни Москвада оммавий намойиш ўтказишга рухсат сўраб, пойтахт ҳокимиятига ариза топширди. Бу ҳақда “Солидарность” мухолифат ҳаракати вакили 16 февраль куни маълум қилиб, қонунга кўра расмийлар уч кун ичида аризага жавоб қайтаришлари керак, дея билдирди.

Аввалдан режалаштирилган норозилик марши таниқли мухолифат етакчилари, жумладан, коррупцияга қарши курашувчи блоггер Алексей Навальний, собиқ бош вазир Михаил Касьянов, собиқ бош вазир ўринбосари Борис Немцов, қамоқда ўтириб чиққан собиқ миллиардер Михаил Ходорковский тарафидан ташкил қилинмоқда.

Намойиш Украинадаги уруш, Россия иқтисодида вазият ёмонлашаётгани, коррупцияга қарши шиорлар остида уюштирилиши кутилмоқда.

15 февраль куни Навальний Москва метросида намойишда иштирок этишга чақирувчи варақалар тарқатаётган пайтда полиция томонидан олиб кетилиб, бир неча соат ҳибсда ушлаб турилди.

XS
SM
MD
LG