Линклар

logo-print

Хитой Эронни қудратли давлатлар билан муроса қилишга чақирди


Хитой Эронни ўзининг мунозарали ядровий дастури борасида дунёнинг олти қудратли давлати билан тезроқ муросага келиб, ҳукуматнинг мамлакат иқтисодий ривожи билан шуғулланишига имкон очишга чақирди.

Хитой Ташқи ишлар вазири Ванг Йи 15 февраль куни Теҳронга қилган ташрифи чоғида Эрон билан АҚШ, Британия, Россия, Франция, Хитой ва Британия ўртасида битимга эришилиши Теҳронга ядровий энергиядан тинч мақсадларда фойдаланишга оид “қонуний ҳақидан” фойдаланиш ҳамда халқаро иқтисодий санкциялар олиб ташланиб, эронликлар ўз иқтисодини ривожлантиришига йўл очиб беради, дея баён қилди.

Эрон ва дунёнинг олти қудратли давлати март ойининг охирига қадар дастлабки келишувга эриши керак. Ундан кейин 30 июнга қадар якуний келишув ишлаб чиқилиб, имзоланиши лозим.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф билан учрашувдан кейин гапирган Ванг аллақачон икки марта кечиктириилган муҳлатлар яна узайтирилмаслигига умид қилишини билдирди.

XS
SM
MD
LG