Линклар

Венгрияликлар Путиннинг Будапештга ташрифига қарши чиқмоқда


Будапештда Путинга қарши намойиш, 16 февраль, 2015 йил.

Будапештда Путинга қарши намойиш, 16 февраль, 2015 йил.

Россия президенти Владимир Путин 17 февраль куни Венгрияга ташриф буюриши кутилмоқда.

Бу Путиннинг ўтган йилнинг июнь ойидан бери Европа Иттфоқи давлатига икки томонлама сўзлашувлар ўтказиш учун қилаётган илк сафаридир.

Душанба куни минглаган намойишчилар Россия президенти ташрифига қарши пойтахт Будапешт кўчаларига чиқди.

Намойишчилар мамлакат Бош вазири Виктор Орбанни Венгрияни “путинлаштириш”га чек қўйишга чақирган.

Орбаннинг ўтган йили Венгрияда Россия ва Туркиядаги каби “нолиберал демократия” қуриш ҳақидаги чиқиши қатор Ғарб лидерлари тарафидан танқидга олинганди.

Венгрия раҳбари Россия билан жорий йилда ўз якунига етадиган газ етказиб бериш шартномасини қулай шартлар билан янгилаш ниятида экани айтилмоқда.

Кузатувчиларга кўра, Путин Будапешт сафарида Орбанга Европа Иттифоқининг Россияга жорий этган санкциялари бундан буён қўлланилмаслиги масаласида босим ўтказиши мумкин.

ЕИнинг Украинадаги воқеалар сабаб Россияга жорий этилган санкциялари тарафдори бўлган Венгрия бу чоралар самара беришига ишончсизлик билдириб келади.

XS
SM
MD
LG